Месси ортда қолди. Спорт тарихидаги энг қиммат шартнома имзоланди
Спорт
−
11 Декабрь 2023
38471Япониялик бейсболчи Шохей Отани “Лос-Анжелес Дожерс” билан ўн йиллик шартнома имзолади. Шартномага кўра, бейсболчи бу муддат ичида 700 миллион доллар ишлаб олади.
Бу келишув спорт тарихидаги энг йирик келишувга айланди. Шу вақтга қадар ҳеч бир профессионал спортчи бундай қиммат шартнома имзоламаган.
Отани даромад бўйича Лионель Мессининг “Барселона” билан шартномасини (2017-2021) ортда қолдиради. “Барса”да ўтган тўрт мавсумда Месси тахминан 674 миллион доллар ишлаб топган.
Отани икки марта Америка лигасида мавсумнинг энг яхши бейсболчиси деб топилган.
2013 йилдан 2017 йилгача Япония профессионал лигасида ўйнаган ва 2016 йилда Япония чемпионатида ғолиб чиққан. 2017 йилги мавсумдан сўнг у “Дожерс” сафига келиб қўшилди.
2023 йилда Отани бир овоздан кетма-кет икки марта энг қиммат ўйинчи мукофотини қўлга киритган Бейсбол Олий Лигаси тарихидаги биринчи ўйинчи бўлди.
LiveБарчаси