Месси МЛСда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
Спорт
−
23 Октябрь
895“Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси МЛСда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
Октябрь ойида 37 ёшли футболчи МЛСнинг 3 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Бундан ташқари, Лионель Месси лига тарихида захирадан майдонга тушганда 3 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган биринчи футболчи бўлиб, МЛС рекордини ўрнатди. Шундай қилиб, Месси “Интер Майами” тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Аргентиналик футболчи клуб учун 33 та гол урди ва флоридаликлар сафида 32 та гол урган эквадорлик ҳужумчи Леонардо Кампанани ортда қолдирди.
Маълумот учун, ҳозирда “Интер Майами” 34 ўйинда 74 очко тўплаб, мунтазам мавсумда 1-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг энг яқин таъқибчиси “Коламбус Крю” ҳисобида эса 66 очко мавжуд.
LiveБарчаси