Месси Америка кубогининг асосий фаворитини айтди

Спорт

image

“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка кубоги-2024 фаворити қайси жамоа эканини айтди ва бўлажак турнирдан умидлари билан ўртоқлашди. 

“Ўйлашимча, Аргентина ҳар доим фаворит, ғалаба қозонганимизда ҳам, мақсадларимизга эриша олмаганимизда ҳам, Аргентина ҳамиша фаворит бўлиб келган. Чемпионат бошланганда, хоҳ у Жаҳон чемпионати, хоҳ Америка кубоги ёки бошқа турнир, Аргентина ҳам Бразилия каби Америка кубогини қўлга киритишга асосий даъвогар. Лекин ҳозирда Жанубий Америка жамоалари анча кучайган. Уругвай жуда яхши шаклланган, Колумбия ва Эквадор ҳам яхшигина рақобат туғдира олади. Бундан келиб чиққан ҳолда айитишим мумкинки, барча ўйинлар қийин бўлади”, дейди Месси.

Маълумот учун, Америка кубоги 20 июндан 14 июлгача АҚШнинг 14 шаҳрида бўлиб ўтади. Аргентина мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Аргентина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made