Месси 10 кун ичида ПСЖни тарк этиши мумкин
Спорт
−
05 Май 2023
7118“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Лионель Месси яқин кунларда клуб билан шартномасини бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик ҳужумчи яқин 10 кун ичида клубни тарк этиши кутилмоқда.
Шунингдек, футболчи клуб рухсатисиз Саудия Арабистонига боргани учун икки ҳафта дисквалификация қилинди. Қайд этилишича, Месси ПСЖда ўйнашни истамаяпти.
Месси катта эҳтимол билан ПСЖ билан шартномани узайтирмайди. Футболчига Саудия Арабистони бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсум Месси ПСЖ сафида Франция чемпионатида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва худди шунча ассист муаллифига айланди.
LiveБарчаси