Меркель ва Макрон Путин билан гаплашиб олди. Суҳбатда нималар муҳокама қилинди?

Олам

image

Германия канцлери Ангела Меркель, Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги можарони ҳал қилишга бағишланган уч томонлама телефон мулоқотини ўтказди. Суҳбат давомида раҳбарлар “яқин келажакда” “Нормандия тўртлиги” (Германия, Франция, Россия ва Украина) мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашувини ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт маълум қилди. 

“Канцлер ва Франция Президенти Россия Президентини “Нормандия формати”даги музокараларга кўмаклашишга чақирди. Музокаралар иштирокчилари Ташқи ишлар вазирларидан яқинда бу учун учрашишни сўрашга келишиб олди”, деган Зайберт. 

Вазирлар Маҳкамаси вакилининг таъкидлашича, Путин билан суҳбат Меркель ва Макрон ўртасида Украина Президенти Владимир Зеленский билан видеоконференциядан сўнг бўлиб ўтган. 

“Унинг диққат марказида Украина шарқидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича Минск келишувларининг бажарилиши бор эди”, деган у. 

Зайбертнинг айтишича, Меркель, Макрон ва Зеленский “Минск келишувлари ва 2019 йил декабрь ойидаги Париж саммитининг қарорларини тўлиқ бажариш зарурлигини таъкидлаб, “Норманд формати”да саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирган. 

Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, Путин, Меркель ва Макрон “ички Украина можаросини ҳал қилиш жараёнининг силжиши билан боғлиқ хавотирли вазият”ни муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Меркель Макрон

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг