Мени шу ҳолга келтирганингиз учун кечирим сўрашингиз керак – Саакашвили 

Олам

image

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилиси шаҳар судининг 2007 йилдаги митингни тарқатиб юбориш бўйича иши юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида видеоалоқа орқали иштирок этди. Бу ҳақда “Mtavari” телеканали хабар берди.

“Мен парламент спикери деб аталмиш шахсга айтмоқчиман: мени шундай ҳолатга келтирганингиз учун кечирим сўрашингиз керак. Европарламент депутатларидан, менинг оиламдан, мендан, Украина давлатидан ва барча грузинлардан кечирим сўрашингиз керак. Парламент раиси Шалва Папуашвили, менга диққат билан қаранг”, дейди Саакашвили.

У Грузия ичидаги ва ташқарисидаги сиёсатчиларни Саакашвилининг соғлиғи ҳақида нотўғри маълумот тарқатгани учун узр сўрашга чақирган ҳамда Европарламентни ўз резолюциялари, жумладан, собиқ президентга тегишли қарорни тақдим этиш талаби туфайли ёлғон гапиришда айблаган Папуашвилининг баёнотига шундай муносабат билдирган.

Шунингдек, Саакашвили видеоалоқада жисмоний ҳолатини кўрсатиш учун кўйлагини кўтариб, у жисмонан заиф бўлсада, руҳан жуда кучлилигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили қамоқда бир нечта касалликлар туфайли аҳволи оғирлашганини айтиб, халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраганди. У қамоқда 20 дан ортиқ жиддий касалликлар билан оғриган.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Михаил Саакашвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг