Менга тўртта камар керак – Исроил Мадримов
Спорт
−
09 Март
10084Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун россиялик Магомед Қурбоновга қарши жанг қилиб, 5-раундда рақибини техник нокаутга учратган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов жангдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен буни анчадан буён кутаётгандим. 2018 йил профбоксда дебют қилганимдан шу камарга эга чиқишни истаганман. Энди бу камар меники. Чемпионлик камари Ўзбекистонга боради”, дейди Мадримов.
Шунингдек, 29 ёшли боксчи келгуси эҳтимолий жангларига оид саволларга жавоб берди.
“Бу менинг биринчи камарим. Менга тўртта камар керак. Бугунги натижа учун анчадан буён тайёргарлик кўраётган эдим. Рақибим ким бўлишининг фарқи йўқ. Ким чемпион бўлмоқчи бўлса, мен уларнинг ҳар бири билан жанг қиламан”, дея қўшимча қилди боксчи.
Қурбоновга қарши жангда Мадримов профрингдаги 10-ғалабасини тантана қилди. Энди ўзбекистонлик боксчи кейинги жангларида Жермелл Чарло, Тим Цзю ёки Кит Турман каби номдор рақиблар билан тўқнаш келиши мумкин.
LiveБарчаси