Мен Путиннинг шахсий асириман – қамоқдаги Саакашвили Зеленскийга мурожаат қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина фуқароси бўлган Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили Facebook'даги шахсий саҳифасида Украина Президенти Владимир Зеленскийга мурожаат қилиб, пост жойлади. Унда Саакашвили ўзини “Путиннинг асири”, деб атаган. 

“Мени Грузияда ноқонуний ҳибсга олиниб, сохталаштирилган айбловлар билан қамалганимга билдирган муносабатингиз ва сўзларингиз мени жуда таъсирлантирди. Бундай айбловга Россиядан бошқа ҳеч ким ишонмайди.

Мен ўз Грузиямни ҳаётимдан кўра кўпроқ севаман, лекин мен кўп йиллар яшаган иккинчи ватаним Украинани ҳам яхши кўраман. У ерда оилам ва дўстларим бор, шунингдек ушбу мамлакат фуқаролигини ҳам жуда қадрлайман. Сиз қилган тарихий ўзгаришлар ва ислоҳотларга ўз ҳиссамни қўшиш имкониятига эга бўлганимдан бутун умр фахрланаман. Мен, аслида, Путиннинг шахсий асири бўлганим учун, сизнинг Украина, бутун минтақа ва империя асирларини ҳимоя қилиш борасидаги принципиал позициянгизни юксак қадрлайман”, дейди собиқ Президент ўз мурожаатида.

ОАВ маълумотларга кўра, Саакашвили Грузияга 1 октябрь куни қайтмаган. У 29 сентябрь куни Грузия чегарасини кесиб ўтган, шундан сўнг республиканинг икки фуқароси унга Самегрелодаги Земо Сванети қишлоғига кўчишига ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили жорий йилнинг 1 октябрь куни ватанида ҳибсга олинди. Бироз ўтиб, у ҳибсхонада очлик эълон қилгани маълум бўлди. Айтилишича, Саакашвили ва унинг шериклари сифатида ҳибсга олинган одамларни озод қилмагунча очликни давом эттирмоқчи. 

Маълумот ўрнида, Михаил Саакашвили 2004-2013 йилларда Грузия Президенти бўлган. Президентлик муддати тугашига оз вақт қолганида у мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг, унга нисбатан тўртта жиноий иш очилган, улардан иккитаси бўйича 2018 йилда ҳукм чиқарилган: 

•    Тбилиси шаҳар суди Саакашвилини 2006 йилда Грузия Бирлашган банки ходими Сандро Гиргвлианининг ўлдирилишида сиртдан уч йилга озодликдан маҳрум қилган;
•    ўша йилнинг июнь ойида суд 2005 йилда депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши иши бўйича собиқ Президентни олти йилга озодликдан маҳрум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг