Мелони жазоирлик боксчининг Олимпиадада қатнашишига эътироз билдирди
Спорт
−
02 Август
18466Италия Бош вазири Жоржия Мелони жазоирлик боксчи Иман Хелифнинг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида қатнашишига эътироз билдирди. Бу ҳақда Италиянинг ANSA агентлиги хабар берди.
“Менимча, эркак генетик хусусиятларига эга спортчилар аёллар мусобақаларига қабул қилинмаслиги керак. Биз ҳеч кимни камситмоқчи эмасмиз, балки аёл спортчиларнинг тенг шартларда мусобақалашиш ҳуқуқини ҳимоя қилишни сўраб қоламиз”, деб изоҳ берган Мелони.
Қайд этиш жоиз, италиялик боксчи Анжела Карини Олимпиададаги жазоирлик рақиби Иман Хелифга қарши кечган учрашувда 46 сониядан сўнг баҳсни тарк этган. Хелиф берган зарбадан сўнг Карини бурни синишидан қўрқиб орқага чекинганини эълон қилганди.
BBC билан суҳбатда Хелиф олтин медални қўлга киритиш учун келганини айтган.
Хелиф Олимпиадада гендер мувофиқлик тестидан ўтган 2 та боксчидан бири эди. У Нью-Деҳлидаги аёллар мувофиқлик тестидан ўта олмагани учун Жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 2 август куни Олимпиаданинг навбатдаги кун баҳсларида ўзбекистонлик боксчи қиз Ситора Турдибекова мусобақанинг чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади. Турдибековага Хитой Тайпейи (Тайвань) вакили Лин Юй-Тин рақиблик қилади.
Зумрад Зарипова
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь