Мелиқўзиев жанги олдидан “нигоҳлар жанги”да қатнашди (видео)
Спорт
−
02 Ноябрь
6998Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев америкалик Дэвид Стивенсга қарши жанг олдидан тарози ва “face-to-face” маросимида қатнашди.
Иккала томон ҳам тарозидан муваффақиятли ўтиб олди ва энди улар Тошкент вақти билан 3 ноябрь тонгида рингда ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади. Жанг ғолиби Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун даъвогарга айланади.
Маълумот учун, 28 ёшли Мелиқўзиев ҳам, 24 ёшли Стивенс ҳам профбоксда бир хил, 14-1 статистикага эга. Мелиқўзиев охирги жангини апрель ойида ўтказиб, франциялик Пьер Хубер Дибомбени мағлубиятга учратган бўлса, Стивенс июнь ойида аргентиналик Серхио Лопседан устун келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WBA биринчи енгил вазнда япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ва Сэм Гудман ўртасидаги жанг ғолиби ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан тўқнаш келиши борасида қарор қилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси