Мелиқўзиев машғулотларини АҚШда давом эттиради

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида фаолият олиб борётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев бугун, 4 июнь тонгида навбатдаги жангига тайёргарликни бошлаш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Мелиқўзиев охирги жангини 23 апрель куни америкалик 37 ёшли Габриель Росадога қарши ўтказиб, реванш мақомидаги тўқнашувни ўз фойдасига ҳал қилганди.

Маълумот учун, 27 ёшли ўзбекистонлик профессионал боксчи фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 12 тасида ғалабага эришган. Ғалабаларининг 9 таси муддатидан олдин қайд этилган. Шунингдек, унинг ҳисобида битта чуқур нокаутли мағлубият ҳам бор.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Профессионал бокс Бектемир Мелиқўзиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг