Мексикалик мулозим мамлакатда қанча бандит борлигини очиқлади
Олам
−
18 сентябр 1329 1 дақиқа
Мексикада қарийб 175 минг фуқаро тўдалар (бандалар) аъзоси ҳисобланади ва жиноий гуруҳлар ҳар ҳафта юзлаб янги аъзоларни ўз сафига қўшиб олмоқда. Бу ҳақда мамлакат сайлов институти вакили Эрика Эстрада Руис маълум қилди.
Руиснинг айтишича, Мексикадаги сайловларга мамлакатда жуда кенг қулоч ёйган уюшган жиноятчилик сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда.
“Тахмин қилинишича, тахминан 175 минг киши у ёки бу жиноий ташкилот аъзоси ҳисобланади”, дейди Руис.
Унинг маълумотларига кўра, ҳар ҳафта Мексиканинг жиноят оламига қарийб 450 киши жалб қилиниши мумкин.
“Уюшган жиноятчилик “ходимлар” сони бўйича мамлакатимиздаги бешинчи йирик иш берувчига айланди”, дейди у.
Руис ўз чиқишида, шунингдек, уюшган жиноятчиликнинг мамлакатдаги сайлов жараёнига жиддий таъсирини қайд этган.
“Жиноятчилар ҳатто сиёсатчиларни ўғирлаб кетмоқда ёки ўлдиришмоқда”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексиканинг Гуанахуато штатидаги Сан-Франсиско-дель-Ринкон шаҳрида футбол учрашуви вақтида қуролли ҳужум содир бўлиб, бир киши ҳалок бўлгани ва олти киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси