Мексикада юз берган отишмада камида 10 пойгачи ҳалок бўлди
Олам
−
21 Май 2023 8112 1 дақиқа
Мексикада рўй берган отишма оқибатида камида ўн нафар пойга ҳайдовчиси ҳалок бўлди, яна тўққиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Milenio” нашри хабар берди.
“Камида ўнта пойга ҳайдовчиси Сан-Висенте, Энсенада, Қуйи Калифорния штатида бошқа машина йўловчилари томонидан отиб ўлдирилган”, дейилади хабарда.
Оммавий ахборот воситаларига кўра, кулранг фургон пойга иштирокчиларининг машиналари қўйилган ёқилғи қуйиш шохобчасига етиб келган. У ерда бўлган номаълум шахслар автомат қуролдан ўқ узган.
Ҳозирда жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.
Воқеа жойига мамлакат хавфсизлик ходимлари чақирилган. Шунингдек, пойга иштирокчиларига қилинган ҳужумни Сан-Висенте шаҳри мери Армандо Айяла Роблес қоралаб чиққан.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь