Мексикада чақмоқ уриши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
20 Сентябрь 2023
4636Ижтимоий тармоқларда соҳил бўйидаги одамларни чақмоқ ургани тасвирланган видеолар тарқалди. “The Sun” нашрининг маълум қилишича, фожиа Тинч океанининг марказий соҳилида, Мексиканинг Мичоакан штатидаги “Playa Maruata” номли пляжида юз берган.
Дастлабки хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Гуанахуато штатида яшовчи 33 ёшли аёл шу пайтнинг ўзида жон берган бўлса, асли Колима штатидан бўлган сотувчи эркак шифохонага етказилганидан кўп ўтмай вафот этган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, яна бир одам жароҳат олган, аммо унга шифохонадаги даво муолажаларидан сўнг ўша куниёқ уйига жавоб берилган.
Мазкур кадрлар биринчи марта кеча, 19 сентябрь куни тармоқларда сиздирилган бўлишига қарамай, фожиа ўтган ҳафта, 15 сентябрь куни содир бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги Одиша штатида икки соат ичида ерга 61 мингдан ортиқ чақмоқ урилган эди. Ушбу ҳодиса оқибатида эса 12 киши ҳалок бўлган, 14 киши эса жароҳатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь