Мексика Президенти мамлакатдаги электр узилишларини рекорд даражадаги иссиқ ҳаво билан изоҳлади

Олам

image

Кеча, 7 май куни Мексикада электр таъминотидаги кенг тарқалган узилишлар мамлакатда кузатилаётган рекорд даражадаги юқори ҳарорат билан боғлиқ. Бу ҳақда Республика Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

"Кечаги электр энергиясидаги узилишлар биринчи навбатда бутун мамлакат бўйлаб жуда кучли жазирама бўлгани учун содир бўлди. Бу ерда, Мехико шаҳрида ҳаво ҳарорати 33 даражага етди", деган Мексика раҳбари.

 

Лопес Обрадорнинг тушунтиришича, электр энергиясини тақсимлаш учун масъул бўлган Миллий энергия назорати маркази (Cenase) сигнализация тизимларига эга ва электр узилишлари қисқа вақт ичида бутун мамлакат бўйлаб содир бўлмаган.

"Яхшиямки, бутун электр энергетика тизими қайта тикланди, аммо биз бу алоҳида вазиятда жуда эҳтиёт бўламиз. Мен одамларга айтишим керакки, бизда [юқори ҳароратга] қарамай, энергия ишлаб чиқариш имконияти бор, менимча, бу кутилмаган нарса эди ", дейди Президент.

Миллий энергия назорати марказининг таъкидлашича, 7 май куни тўрт соат давомида Мексиканинг энергия тизими “фавқулодда иш ҳолатида” бўлиб, маҳаллий электр таъминотида истеъмолчиларга узилишлар кузатилган. Мексика Миллий метеорология хизматининг хабар беришича, мамлакат пойтахтида 7 майдаги ҳаво ҳароратининг мутлақ рекорди янгиланган. Мехико шаҳридаги Tacubaya об-ҳаво стантсиясида термометрлар Цельсий бўйича 33,4 даражани қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мексика Андрес Мануэль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг