Медведевнинг интернетни “портлатган” постига изоҳ берилди
Олам
−
02 Август 2022
23814Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг ВКонтакте саҳифасига бузиб кирилган, бу воқеа билан ижтимоий тармоқ маъмурияти ва ваколатли органлар шуғулланмоқда. Бу ҳақда бугун, 2 август куни унинг ёрдамчиси Олег Осипов журналистларга маълум қилди.
"ВКда Дмитрий Анатольевич томонидан нашр этилган сўнгги хабар ҳарбий денгизчиларни Ҳарбий денгиз флоти куни билан табриклашга бағишланган эди. Саҳифани бузган, масофавий пост ёзган ва эълон қилганлар билан ВК маъмурияти ва керак бўлганлар шуғулланад”, дейди у.
Аввалроқ сиёсатчининг аккаунтида Совет Иттифоқи парчаланишининг келиб чиқиши ва унинг геосиёсий оқибатлари ҳақида пост пайдо бўлган эди. Унда Грузия аслида Россияга таркибига кириши кераклиги, Қозоғистонда руслар геноциди уюштирилаётгани ҳақида сўз борган.
Бу бузғунчилик Медведевнинг аккаунтларига қилинган биринчи ҳужум эмас. 2013 йилда бузғунчилар унинг ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги аккаунтига вақтинча киришга муваффақ бўлишган, 2014 йилда эса унинг Twitter’даги саҳифаси бузиб кирилган. Сиёсатчининг Twitter аккаунтига навбатдаги ҳужум 2019 йилда содир бўлган. Бу барча ҳолларда аккаунт устидан назорат зудлик билан тикланган.
Медведев ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси. “ВКонтакте” саҳифасидан ташқари унинг Telegram канали ҳам бор, у март ойидан бери 670 000 дан ортиқ обуначини тўплаган.
Илгари сиёсатчи Instagram, Facebook каби бошқа платформалардан фаол фойдаланган. Бироқ март ойидан бошлаб Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари ушбу ижтимоий тармоқлардан “уларнинг раҳбариятининг Россияга қарши позицияси” фонида фойдаланишни тўхтатди.
LiveБарчаси