Медведевнинг ўғли Европа Иттифоқининг қора рўйхатига киритилди
Олам
−
19 Декабрь 2023
4920Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг ўғли Илья Медведев Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 12-пакетига киритилди. Ушбу рўйхат ЕИнинг расмий журналида эълон қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, Медведев Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье ҳудудларида рақамли хизматлар кўрсатишни ташкил қилмоқда.
Европа Иттифоқига кўра, у "Мен русман" лойиҳасини мувофиқлаштиради. Унинг мақсади ушбу минтақалар аҳолисига Россия давлат хизматларини кўрсатиш, шу жумладан Россия фуқаролигини олишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлаш экани иддао қилинган.
Шундай қилиб, матнда айтилганидек, у Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказадиган ва таҳдид солувчи ҳаракатлар ва сиёсатни қўллаб-қувватлайди ва амалга оширади.
Жами 61 киши ва 86 компания ва ташкилот Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган.
Маълумот учун, Иля Медведев 1995 йилда Санкт-Петербургда туғилган. У 2022 йил 21 июнда "Единая Россия" партиясига кирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь