Медведев яна Украина ва Ғарбга ядро қуроли билан таҳдид қилди

Олам

image

Киевнинг Ғарб қуроллари билан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериши Москванинг ядро қуролидан фойдаланишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram-каналида ёзди.

У агар давлатнинг мавжудлиги таҳдид остида қолса, Россия тегишли тарзда жавоб бериши мумкин бўлган кичик бандга ишора қилди.

“Россия давлат сиёсати асосларининг 19-бандига кўра ядровий тўсиқ бўйича ҳаракатга киришиши хавфи бор. Бу душманга қарши ядро қуролидан фойдаланишимизнинг бевосита ва аниқ сабабидир”, деб ёзади Медведев. 

Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, Украина Қуролли Кучларининг ҳаракатлари ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ташкил этмайди, бу Россия армиясининг Украинага қарши ядро қуролини қўллаши учун тўғридан тўғри ва аниқ асосдир.

Медведев барча – Гитлер, Муссолини, Петен меросхўрлари ҳамда Ғарбдаги Киев режимини қўллаб-қувватлаётганларни буни ёдда тутишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг собиқ президенти ва айни пайтда Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев 2023 йилнинг май ойида Ғарб ядро уруши хавфини етарлича баҳолай олмаслигидан огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Дмитрий Медведев ядро қуроли Ғарб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг