Медведев яна Ғарбга ядровий таҳдид билан чиқди

Олам

image

Россиянинг собиқ президенти ва айни пайтда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Ғарб ядро уруши хавфини етарлича баҳолай олмаслигидан огоҳлантирди. Унинг айтишича, Зеленский ҳокимиятда қолар экан, тинчлик музокараларини амалга ошириш мумкин эмас. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Урушнинг такрорланмайдиган қонунлари бор. Агар гап ядровий қурол ҳақида кетса, олдиндан зарба бериш керак бўлади”, дейди Медведев.

Кремль вакили, шунингдек, уруш музокаралар орқали тугаши муқаррар эканини, аммо айни пайтдаги Украина ҳокимияти тепасидагилар кетмаса, вазият ўзгармаслигини қайд этган.

Медведевнинг фикрича, Вашингтоннинг Украинани доимий равишда қурол-яроғ билан тўлдириш борасидаги сиёсати мақсади аниқ. 

“Қўшма Штатлар ўзининг прагматик манфаатларидан келиб чиқиб иш тутади. Улар шунчаки кўп асрлик душманини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда”, деб қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, Медведев бундан олдин ҳам ядровий қурол билан боғлиқ огоҳлантириш билан чиққан эди. У шу йилнинг 25 апрель куни давлатга таҳдид соладиган тажовузкорлик кўрсатилса, Россия биринчи бўлиб ядро қуролидан фойдаланишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Медведев ядровий таҳдид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг