Россия биринчи бўлиб ядро қуролидан фойдаланиши мумкин – Медведев

Олам

image

Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев давлатга таҳдид соладиган тажовузкорлик кўрсатилса, Россия биринчи бўлиб ядро қуролидан фойдаланишини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 25 апрель куни бўлиб ўтган "Билим. Биринчи" таълим марафонида сўзлаган нутқида айтиб ўтган.

"Сиз Россия ҳеч қачон ядро қуролидан биринчи бўлиб фойдаланмаслигини айтдингиз, аммо бу мутлақо тўғри эмас", дейди у.

Медведев нутқида Россия Федерацияси ядровий доктринасининг бандларидан бирига ишора қилган.

“Унда тўғридан-тўғри айтилишича, агар Россия Федерациясига қарши тажовуз давлатнинг мавжудлигига таҳдид соладиган бошқа турдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган бўлса, ядро қуролидан фойдаланиш мумкин. Аслида бу шундай ҳаракатларга жавобан ядро қуролидан фойдаланишдир. Бизнинг потенциал рақибларимиз буни эътибордан четда қолдирмасликлари керак”, дейди Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари.

Дмитрий Медведев Россиянинг Украинага қарши уруши пайтида Россиянинг мавжудлигига таҳдид туғилган тақдирда ядровий қуролдан фойдаланиш билан бир неча бор таҳдид қилган.

Бу баёнотлар Ғарбда кескин салбий муносабатга сабаб бўлди. Шу билан бирга НАТО ва Европа Иттифоқи давлатлари бир овоздан Россиянинг қўшни давлатга урушида ғалаба қозонишига йўл қўймасликларини бир неча бор таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ядро қуроли Медведев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made