Меҳрибон Алиева лавозимини сақлаб қолди

Олам

image

Озарбайжон Республикасининг биринчи вице-президенти Меҳрибон Алиева Озарбайжон гимнастика федерацияси президенти лавозимига қайта сайланди. Бу ҳақжа “Тренд” ахборот агентлигида хабар бермоқда. 

Бугун, 25 январь куни Бакудаги Миллий гимнастика аренасида Озарбайжон Гимнастика Федерацияси жамоат бирлашмасининг 11-умумий йиғилиши ва ОГФ Ижроия қўмитасининг 37-йиғилиши бўлиб ўтган. ОГФ низомига мувофиқ, Умумий йиғилиш ҳисобот-сайлов характерига эга эди. 

Овоз бериш натижасида Меҳрибон Алиева кейинги беш йил давомида Озарбайжон гимнастика федерацияси президенти (Ижроия қўмитаси раиси), Олтой Ҳасанов эса вице-президент (Ижроия қўмита раисининг ўринбосари) лавозимига қайта сайланган.

Бундан ташқари, Миллий Мажлис депутати Рауф Алиев, Ҳайдар Алиев номидаги спорт-концерт мажмуаси директори Рафиқ Беҳбудов ва Озарбайжоннинг бадиий гимнастика жамоаси Бош мураббийи Мариана Василева кейинги беш йил давомида Федерация Ижроия қўмитасининг аъзолари этиб қайта сайландилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳрибон Алиева

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг