“Меҳр-3” операцияси: Суриядан 100 га яқин ўзбекистонлик қайтарилди
Жамият
−
08 Декабрь 2020
11401Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида бугун, 8 декабрь куни "Меҳр" операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди.
Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар Ўзбекистон фуқароси, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар Ватанга қайтарилди. Бегуноҳ болаларнинг 14 нафари чин етимлардир.
Бу инсонлар эндиликда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.
Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.
Келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик акцияларини ўтказган, бунинг натижасида 220 нафар аёл ва бола Яқин Шарқдаги можаро ҳудудларидан мамлакатга қайтарилган эди.
LiveБарчаси