МДҲда коронавирусдан ўлим даражаси дунёдагидан 5 баравар паст

Олам

image
Коронавирус юқтирганлар 1 500 000 дан ошди north_east

Коронавирус юқтирганлар 1 500 000 дан ошди

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларида янги коронавирусдан касалланиш ҳолатлари Украина ва Грузияни ҳам ҳисобга олганда 18,5 мингга етди. ТАССнинг маълумотларига кўра, бу мамлакатларда коронавирусдан ўлим даражаси 1,13 фоизни ташкил этади. Дунёда бу кўрсаткич 6,1 фоизин ташкил этяпти.

МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан энг кўп Россияда қайд этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, 10 131 бемор аниқланган. Ундан сўнг, Беларусь (1486 ҳолат), Молдавия (1289), Озарбайжон (926), Арманистон (921), Қозоғистон (781), Ўзбекистон (582) ва Қирғизистон (280) жой олган. Украинада 1892 нафар, Грузияда 218 нафар бемор аниқланган. Тожикистон ва Туркманистон расман бирорта ҳам касалланиш аниқланмаган.

МДҲ давлатлари орасида Молдавияда ўлим даражаси энг юқори бўлиб турибди. Беморларнинг 2,25 фоиз вафот этган. Ташкилотга аъзо бошқа давлатларда ҳозирча коронавирусдан ўлим даражаси 1,5 фоиздан ошмайди. Аммао аниқ рақамлар пандемия якунлангач, маълум бўлади. Энг паст кўрсаткич Россия ва Ўзбекистонда (мос равишда 0,75 фоиз ва 0,52 фоиз) аниқланган. МДҲнинг бошқа давлатларида 0,97-1,43 фоиз атрофида бўлиб турибди. Украинада беморларнинг 3,01 фоизи, Грузияда 1,38 фоизи вафот этган.

МДҲда коронавирусдан ўртача ўлим даражаси 1,1 фоизга тенг. Грузиядани ҳисобга олганда кўрсаткич 1,13 фоизга етади. Дунёда коронавирусдан ўртача ўлим даражаси 6,1 фоизга тенг.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ коронавирус

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг