МДҲ ўйинларининг илк кунида Ўзбекистон 5 та медални қўлга киритди

Спорт

image

Кеча, 3 август куни Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Россиянинг Қозон шаҳрида МДҲ ўйинларининг 5 та медалига сазовор бўлди.

Эътиборлиси, шоҳсупага кўтарилган спортчиларнинг барчаси юнон-рум кураши усталаридир. Жумладан, Муроджон Алимжонов (-77 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) кумуш медальга сазовор бўлди. Аброр Отабоев (-63 кг), Жамол Жумабоев (-72 кг) ва Темурбек Насимов (-130 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш керакки, МДҲ ўйинларининг расмий очилиш маросими бугун, 4 сентябрь куни МДҲ ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади. 

Маълумот учун, биринчи МДҲ ўйинлари дастуридан спортнинг 16 та тури, яъни бокс, стол тенниси, эркин ва юнон-рум кураши, белбоғли кураш, самбо, дзюдо, муай-тай, каратэ, баскетбол, ўқ отиш, бадминтон, футбол, рақс спорти ва бадиий гимнастика ўрин олган бўлиб, иштирокчилар 182 та медаллар жамланмаси учун курашади. Баҳсларни 400 нафар ҳакам бошқариб борса, ўйинларнинг хавфсиз ўтишини таъминлаш учун 10 000 нафар кўнгиллилар жалб этилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон терма жамоаси МДҲ ўйинлари Муроджон Алимжонов Муҳаммадқодир Расулов Жамол Жумабоев Аброр Отабоев Темурбек Насимов

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг