МДҲ разведка хизматлари раҳбарлари бугун Самарқандда йиғилади

Жамият

image

Бугун, 17 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўз ишини бошлайди.  Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этади.

Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Баҳодир Қурбонов раислик қилади.

Тадбирда иштирокчилар замонавий хавф ва таҳдидлар юзасидан фикр алмашиб, МДҲ давлатлари разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича галдаги вазифаларни муҳокама қилади.

Тадбир ўтказиладиган жой ва кун тартиби 2024 йил 26 ноябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган 20-юбилей мажлисда белгилаб олинган эди.

Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ва устувор йўналишларини белгилаб оладилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 16-17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси ўз ишини бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Самарқанд разведка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг