МДҲ давлатлари раҳбарларига ўзбек миллий таомлари намойиш этилди
Жамият
−
08:50 2333 1 дақиқа
Кеча, 8 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарлари ташриф буюрган миллий таомлар фестивалида Ўзбекистоннинг миллий таомлари, бой маданияти ва санъати намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
.jpg)
.jpg)
Маълум қилинишича, Ўзбекистон павильонида мамлакатнинг турли ҳудудларига хос таомлар ва ширинликлар тақдим қилинган. Шунингдек, меҳмонлар ўзбек нонини ёпиш ва сомса пишириш жараёнлари билан танишган.
.jpg)
.jpg)
Бундан ташқари, Риштон, Бухоро, Марғилон ва Самарқанд ҳунармандларининг ижод намуналари ҳам намойиш этилган. Шерзод Асадовнинг қайд этишича, миллий куй-қўшиқлар Ўзбекистон экспозициясига ўзгача файз бағишлаган.
.jpg)
Маълумот учун, фестивалда тўққиз мамлакат – Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистоннинг пазандачилик анъаналари намойиш этилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Туркманистоннинг “Аваза“ миллий сайёҳлик зонасида ташкил этилган миллий таомлар фестивалига ташриф буюрганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь