Мбаппе ва ПСЖ ўртасида можаро келиб чиқди
Спорт
−
14 Май
5790ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионати доирасида “Тулуза”га қарши ўйин олдидан клуб президенти Носир Ал-Хелайфи билан келишмай қолди. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.
Учрашув 12 май куни Парижда бўлиб ўтди ва “Тулуза”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Футболчи ўз постида мураббийлар, спорт директорлари, мухлислар ва футболчиларни қайд этди, бироқ клуб президентига миннатдорлик билдирмади. Шунинг учун, Хелайфи “Тулуза”га қарши ўйин олдидан Мбаппега нега миннатдорлик постида президент номини тилга олмаганини сўраган ва шундан сўнг футболчи ва президент бир-бирига бақирган.
Маълумот учун, Мбаппе 25 ёшда ва 2017 йилнинг ёзидан буён ПСЖда ўйнамоқда. Жамоа таркибида футболчи беш карра Франция чемпиони, уч карра мамлакат кубоги ва суперкубоги соҳибига айланди ва икки марта Лига кубогини қўлга киритди. Бунгача футболчи “Монако” сафида тўп сурган ва монаколиклар билан ҳам Франция чемпионлигини қўлга киритган. Мбаппе Франция терма жамоаси билан биргаликда 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва 2022 йилда Қатарда ўтказилган мундиалда кумуш медални қўлга киритди. 2021 йилда терма жамоа таркибида форвард Миллатлар лигасида зафар қучди.
Мбаппе жорий мавсум охирида ПСЖни тарк этади. Қайд этилишича, футболчи ўз қарори ҳақида Франция клуби президентини хабардор қилган. Мбаппе Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби билан шартнома имзолайди. Футболчи 2024 йилнинг ёзида эркин агент сифатида Мадрид клубига ўтади. Килиан “Реал” билан 2028/29 йилги мавсум охиригача шартнома тузади.
LiveБарчаси