Мбаппе Шевченко ва Ибрагимовични ортда қолдирди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Барселона” билан Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида (4:1) дубл қайд этди.

Шу тариқа, франциялик форвард ЕЧЛдаги 71 та ўйинда 48 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу борада Мбаппе мусобақадаги энг яхши тўпурарлар ўнталигига кирди ва Андрей Шевченко (100 та ўйинда 48 та гол) ва Златан Ибрагимовични (124 та ўйинда 48 та гол) ортда қолдирди.

Қайд этиш жоиз, яқин орада Мбаппе турнирда гол уриш бўйича афсонавий аргентиналик футболчи Альфредо Ди Стефано (49 гол) ва ҳамюрти Терри Анридан (50) ҳам ўзиб кетиши мумкин.

Жорий мавсумда ҳужумчи парижликлар сафида барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, 41 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг нархи 180 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖнинг “Барселона” устидан қозонган ғалабаси Килианнинг “Реал”га ўтиш қарорига таъсир этмаслиги хабар қилинганди. 

25 ёшли футболчи 2024 йил февраль ойининг биринчи ҳафтасида “Реал” билан шартнома имзолаган. Футболчининг клуб билан шартномаси 5 йилга мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг