Мбаппе Роналду ва Кейндан ўзиб кетди

Спорт

image

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе жорий мавсумдаги 49-голини уриб, бу борада англиялик Ҳарри Кейн ва португалиялик Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.  

Ҳужумчи Франция чемпионатининг навбатдаги тури доирасида “Гавр”га қарши ўйиннинг 23-дақиқасида (2:0) ҳисобни очди. Килиан ўзининг лигадаги 15-голини урди. Ҳозирга келиб Мбаппе Франция чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. У “Монпелье” аъзоси Акор Адамсни 8 та голга ортда қолдирмоқда.

Шундай қилиб, 2023 йилги голлар сони бўйича Мбаппе “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейндан (49) ва “Ал-Наср” тўпурари Криштиану Роналдудан ўзиб кетди. Фақатгина “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд 50 та гол билан Мбаппедан юқорида бормоқда.

Франция чемпионатининг ортда қолган 14 та туридан кейин ПСЖ 33 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Парижликлардан 4 очко кам жамғарган “Ницца” эса 2-ўринни банд этган. 27 очко тўплаган “Лилль” эса кучли учликни якунлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе Криштиану Роналду Ҳарри Кейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг