Мбаппе “Реал Мадрид”ни тарк этиши мумкин
Спорт
−
10:51 713 1 дақиқа
Франция терма жамоаси ва “Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2027 йилда клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Даниэль Риолога таяниб, “The Touchline” нашри хабар берди.
“Агар Килиан Мбаппе ўзи истаган жамоа шаклланмаса, 2027 йилда “Реал Мадрид”ни тарк этиши мумкин. Франциялик юлдузнинг мадридликлар сафидаги ҳозирги мавқеидан норози экани борасида хавотирлар кучайиб бормоқда”, дейди журналист Даниэль Риоло.
Маълумот учун, Мбаппе 2024 йилнинг ёзида “Пари Сен-Жермен”ни тарк этгач, “Реал Мадрид” сафига қўшилган эди. Франциялик футболчи мадридликлар билан 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, Мбаппенинг трансфер қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда у “Реал Мадрид” сафида саккизта учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Мадридликлар сафидаги бутун фаолияти давомида эса Мбаппе 111 та ўйинда иштирок этиб, 94 та гол урган ва 14 та голли узатмани амалга оширган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь