Мбаппе “Реал”га “Бавария” футболчисини сотиб олишни маслаҳат берди
Спорт
−
24 Февраль 2566 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Киллиан Мбаппе клуб раҳбариятига “Бавария” ярим ҳимоячиси Майкл Олисени ўз жамоасига трансфер қилишни сўради. Бу ҳақда “E-Noticies” нашри хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе агар ёзги трансфер ойнасида Винисиус Жуниор ёки Родриго жамоани тарк этса, клуб раҳбариятига Олисе билан шартнома имзолашни тавсия қилган. Мбаппенинг фикрича, “Реал Мадрид” ҳужумкор чизиқда янгиланишга муҳтож ва Франция терма жамоасидаги шериги жамоа ўйин услубига мос келади.
Маълумот учун, Майкл Олисе 2024 йилда “Кристал Пэлас”дан “Бавария”га 53 миллион евро эвазига ўтган. Унинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда франциялик футболчи барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди.
Live
Барчаси