Мбаппе “Реал”да Роналду каби таништирилишни хоҳламоқда
Спорт
−
22 Февраль
4911Мавсум охирида ПСЖни тарк этиши кутилаётган ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал”га ўтганидан сўнг “Сантьяго Бернабеу”даги тақдимоти тафсилотларини кўриб чиқишга киришди. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.
Манбага кўра, биринчи навбатда, 25 ёшли футболчи 2024 йилги Европа чемпионати бошланишидан олдин расмий равишда Мадрид жамоаси мухлислари билан кўришишни истамоқда. Франциялик футболчи ПСЖ билан шартномаси бўлса ҳам, тезроқ “Реал” аъзоси сифатида таништирилишни хоҳлайди. Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси жорий йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Иккинчидан, Килиан тақдимотни португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду 2009 йилда “Реал Мадрид”га ўтганидан кейин ўтказган услубда ташкил қилинишини истаяпти.
Маълумот учун, Мбаппе 2017 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. 25 ёшли ҳужумчипарижликлар билан 13 та соврин ютган. Жорий мавсумда форвард барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, 32 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг француз клуби билан шартномаси шу йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 180 миллион еврони ташкил қилади.