Мбаппе ПСЖдан кетмаса, катта бонусга эга бўлади

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда жамоани тарк этмаса, клубдан катта бонус олади. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу бонус футболчининг шартномасида кўрсатилган. Мбаппе “клубга содиқлиги учун” 40 миллион евро ишлаб олиши мумкин, бироқ ОАВда Килиан парижликлар билан шартномани узайтириш ниятида эмаслиги ва тез орада “Реал” футболчисига айланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқамоқда.

24 ёшли футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 43 ўйинда 41 та гол уриб, 10 та голга ҳаммуаллифлик қилди. “Transfermarkt”га кўра, футболчи 180 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида “Реал” Мбаппени шу ёзда сотиб олмаслиги хабар қилинганди, бироқ бироз вақт ўтгач, “Реал” ва ПСЖ футболчи трансфери бўйича аллақачон келишиб бўлгани ҳақида хабар берилди. Мадрид клуби франциялик футболчининг трансфери учун 224 миллион евро тўлайди. Шунингдек, “қаймоқранглилар” яна 56 миллион еврони бонус сифатида тўлаши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг