Мбаппе хайрлашув маросимига Макронни таклиф этди
Спорт
−
21 Май
11275ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубдан кетиши муносабати билан Париж марказида 250 киши учун хайрлашув кечки овқатини ташкил қилди. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.
Манбага кўра, кечки овқатга таклиф этилганлар орасида Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам бор эди.
2024 йилнинг ёзида 25 ёшли футболчининг парижликлар клуби билан шартномаси тугайди ва у эркин агент сифатида “Реал”га ўтади. Мбаппе “қаймоқранглилар” билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Ҳужумчи “Реал”да йилига 15 миллион евро олади – бу ПСЖдаги маошидан камроқ. Бу ҳолатда футболчи 150 миллион евро миқдоридаги бонусга эга бўлади, футболчининг трансфери ҳақидаги хабар июнь ойида эълон қилиниши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Мбаппе “Реал” билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Ўз навбатида, “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес Карло Анчелоттининг мураббийлар штабига Мбаппе “Реал Мадрид”нинг янги футболчисига айланиши ҳақида айтиб ўтган.
Жорий мавсумда Мбаппе ПСЖ сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Франция чемпионати якунларига кўра, ҳужумчи 27 гол ва 7 голли узатма билан чемпионат тўпурари деб топилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь