Мбаппе “Манчестер Сити”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Спорт

image

Килиан Мбаппе “Реал Мадрид”нинг “Манчестер Сити”га қарши  бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин. Франциялик ҳужумчи жамоа билан сўнги машғулотларда иштирок этмаган. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, Мбаппе бугун, 9 декабрь куни эрталаб Валдебебасдаги майдонда жамоа машғулотига қўшилмаган. Футболчида мушак билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлиб, унинг “Ман Сити”га қарши ўйинда қатнашиши тиббий текширувлар натижасига боғлиқ. Шунингдек, Мбаппе Ла Лига доирасида “Сельта”га (0:2) қарши ўйинда қўл бармоғини синдириб олган.

Мбаппе жорий  мавсумда Мадриднинг энг самарали футболчиларидан бири бўлиб, Ла Лигада 16 та, Чемпионлар лигасида эса 9 та гол урган.

Мбаппедан ташқари Эдер Милитао, Дани Карвахаль, Трент Александер-Арнольд ва Ферланд Менди ҳам “Манчестер Сити”га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитаонинг сон суяги ёрилиб кетгани ва тахминан 4 ой давомида майдонга туша олмаслиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе “Манчестер Сити” “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг