Мбаппе Испанияга қарши майдонга тушадими?
Спорт
−
09 Июль
3349Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания терма жамоасига қарши футбол бўйича Европа чемпионати ярим финал учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам маълум қилди.
“Мбаппе Португалияга қарши ўйинда ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмади, аммо у кейинги ўйинда майдонга тушади. Биз уни бу ўйинда ўзини ижобий томондан кўрсатиши учун қўлимиздан келганини қилдик”, дейди Дешам.
Франция терма жамоаси устози Мбаппе имкон қадар тезроқ ҳимоя ниқобида ўйнашга мослашиши кераклигини қўшимча қилди.
“Килиан учун бу янги синов, ниқоб унинг майдонни кўришига таъсир қилади. У бунга кўникиши керак, чунки у кейинги бир неча ҳафта ёки ҳатто ойлар давомида ниқоб кийишига тўғри келади”, дейди Дешам.
Умуман ҳисобда Мбаппе турнирда 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва голли узатмага муаллифлик қилди. Евродан олдинги йирик жаҳон турнири – 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Мбаппе 7 та учрашувда 8 та гол уриб, энг яхши тўпурарга айланганди.