Мбаппе фаолиятидаги юбилей голини урди
Спорт
−
14 Ноябрь 1317 2 дақиқа
Кеча, 13 ноябрь куни Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Украинага қарши баҳсда фаолиятидаги 400-голни уришга эришди. Бу ҳақда “bein sports” нашри хабар берди.
“Энди, 400 гол одамларни ҳайратда қолдирмайди. Агар одамларни ҳайратда қолдирмоқчи бўлсангиз, яна кўп гол уришингиз керак. Криштиану Роналдунинг 1000-голи? Бу ҳозирча ҳақиқий эмас, аммо мен бунга интиламан”, дейди Мбаппе.
Шунингдек, Мбаппе Жаҳон чемпионатидаги мақсадларини ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:
“Жаҳон чемпиони бўлиш учун ўзимнинг энг яхши версиям бўлишим керак. Ўз мамлакатингни дунё кўзида намоён қилиш шарафдир. Биз барча 48 жамоа каби ғалаба қозониш учун борамиз ва Франция терма жамоаси либосига учинчи юлдузни қўйишни хоҳлаймиз”.
26 ёшли ҳужумчи фаолиятидаги энг муҳим голларни ҳам Франция терма жамоасида қайд этган. Мбаппе 2019 йил июнида Андоррага қарши учрашувда 100 ва 2023 йил ноябрида Гибралтарга қарши ўйинларда 300-голларини нишонлаган эди. Халқаро миқёсда у терма жамоа сафида 55 та гол урган бўлиб, Оливье Жирунинг 57-голли рекордига икки голга яқинлашиб олди. Мбаппеда Озарбайжонга қарши бўлиб ўтадиган учрашувда бу рекордни янгилаш имконияти бор.
Клублар миқёсида Мбаппе 345 та гол урган: 27 таси “Монако”да, 256 таси “Пари Сен-Жермен”да, 62 таси эса “Реал Мадрид”да. У Лига 1 да 191, Чемпионлар лигасида 60, Ла Лигада 44 ва Франция Кубогида 37 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Маълумот учун, Мбаппе Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичида 5 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган.
Live
Барчаси