Мбаппе “Эль-Класико”да майдонга тушадими? Алонсо жавоб берди
Спорт
−
09 Январь 2366 1 дақиқа
“Реал Мадрид” бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Килиан Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида “Барселона”га қарши “Эль-Класико” учрашувида майдонга тушиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Алонсо “Атлетико Мадрид”га қарши ярим финалдан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“У эртага жамоага қўшилади ва биз унинг ўйнашга тайёр ёки йўқлигини кўрамиз. У анча яхши, машғулотлар ўтказмоқда ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Унинг ўйнаш имконияти таркибдаги бошқа футболчилар билан бир хил”, дейди Алонсо.
Маълумот учун, Мбаппе тиззасидаги боғламлар чўзилиши сабаб жамоа билан бирга Саудия Арабистонига йўл олмаганди. Шу сабабдан франциялик ҳужумчи “Атлетико Мадрид”га қарши Испания Суперкубоги ярим финал учрашувини ўтказиб юборди.