Мбаппе бурнидан операция қилинади

Спорт

image

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 17 июнь куни бўлиб ўтган Евро-2024 ўйинида австриялик ҳимоячи билан тўқнашиб кетди ва бурнидан жиддий жароҳат олди. Тез орада Мбаппе жарроҳлик столига ётқизилади. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.

Австрия билан ўйинда “уч ранглилар” сардорининг бурнидан кучли қон кета бошлади ва уни алмаштиришга тўғри келди. Мбаппе тўғридан тўғри тез ёрдам машинасида касалхонага йўл олди.

Маълум бўлишича, форварднинг бурни синганлиги сабабли шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Ҳозирча Мбаппенинг қачон сафга қайтиши номаълум.

Қайд этиш жоиз,Франция терма жамоаси Австрияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъа биринчлигини ғалаба билан бошлади. Дидье Дешам шогирдлари Евро-2024 доирасидаги навбатдаги ўйинни 21 июнда Нидерландияга қарши ўтказади. Мбаппе бу ўйинни катта эҳтимол ўтказиб юборади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг