МБ қайта молиялаш ставкасини ўзгаришсиз қолдирди
Жамият
−
20 Июль 2019
2884Бугун, 20 июль куни Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Марказий банк Бошқарувининг мазкур қарори иқтисодиётда инфляцион хатарларнинг сақланиб қолаётганлиги ҳамда кредитлар учун ресурслар манбаларини шакллантиришда давлат маблағларидан анъанавий бозор инструментларига ўтиш зарурияти юзага келган шароитида банклардаги узоқ муддатли жамғармалар ва улар улушининг ошиши суръатларини мустаҳкамлаш вазифаларидан келиб чиқиб қабул қилинди.
Жорий йилнинг I ярим йиллигида аввал эълон қилинган иккита пресс-релизларда назарда тутилган айрим инфляцион хатарларнинг юзага кела бошлаганлигини инобатга олиб, инфляция прогнози 13,5-15,5 фоиз оралиғида ўзгаришсиз қолдирилди.
LiveБарчаси