Мажлис ўтказавермасдан катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз, сизни ҳурмат қилишни бошлайман – Мирзиёев Йўлдошевга

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевдан катта-катта коррупционер ҳокимларни ушлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 21 декабрь куни Президент ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда сўз борди.

Шавкат Мирзиёев республика бўйича 30 мингта фермер ва деҳқонларга ажратилган ер ҳужжатга нисбатан 67 минг гектар кўплиги аниқланганини танқид қилди ва бу ҳолат коррупция билан боғлиқлигини таъкидлади. 

“Ҳаммаси порахўрлик. Ҳеч ким бир гектар, бир сотих ерни бекорга бермайди-ку. Айниқса, 28 мингтаси эса ер майдони ҳоким қарорига нисбатан амалда 234 минг гектарга камлиги маълум бўлди”, деган Президент.

Давлат раҳбари бундан ташқари, йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжудлигини урғулаган.

“Ҳоким ва прокурорлар бунинг орқасида аниқ пора ва коррупция турибди. Бош прокурор буни ёқадими-ёқмайдими ҳаммага айтиши керак. Бизда Конституцияга кўра коррупцияга қарши Бош прокуратура (курашади – таҳр.). Конституциявий бурчи булар. Йўлдошев (Бош прокурор) шуни ҳаммага қаттиқ айтиши керак. Буни орқасида пора, коррупция турибди. Фақат мажлис ўтказавериш эмас, катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз мен сизни ҳурмат қилишни бошлайман”, дея Ниғматилла Йўлдошевга талаб қўган Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

623

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг