Майк Тайсондан илҳомланган собиқ жаҳон чемпиони рингга қайтмоқчи
Спорт
−
27 Март 2021
5871Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Оскар Де Ла Хойя карьерасини тиклашини маълум қилди.
Бу ҳақда Де Ла Хойя ММА жангчиси Бен Аскрен ва видеоблогер Жейк Пол ўртасида апрелда бўлиб ўтадиган жангга бағишланган тадбирда эълон қилган.
Собиқ чемпион ўз жангини жорий йилнинг 3 июль куни ўтказишини таъкидлаган.
48 ёшли спортчи рақибининг исмини ошкор қилмаган.
Олдинроқ, Де Ла Хойя машғулотларини қайта бошлаганини айтиб, 2020 йил ноябрь ойида 51 ёшли Рой Жонсга қарши жангда қатнашган 54 ёшли Майк Тайсонни эслатиб ўтганди.
"Майк Тайсон мени жуда илҳомлантирди", деган Де Ла Хойя.
Маълумот ўрнида, Де Ла Хойя фаолиятини 13 йил олдин якунлаган. 2008 йилда у филиппинлик Менни Пакяо билан жанг ўтказиб, мағлубиятга учраган.Де Ла Хойя олти вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган.
LiveБарчаси