Мавлуда Асалхўжаева оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
27 Апрель 2025 60726 1 дақиқа
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг турмуш ўртоғи, мусиқачи Давлет Қиличев кеча, 26 апрель куни ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“26 апрель куни турмуш ўртоғим Давлет Қиличев бу дунёдан кўз юмдилар”, деб ёзди хонанда.
Қайд этилишича, жаноза бугун, 27 апрель куни пешинда Ислом ота масжидида ўқилади.
Маълумот учун, Мавлуда Асалхўжаева институтни тамомлаб, йўлланма асосида Туркманистонга ишга юборилганда у ерда “Дестан” ансамблида тажриба орттирган ва шу ерда бўлажак турмуш ўртоғини учратган. Хонанданинг турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақида миш-мишлар тарқалганда буни Асалхўжаеванинг ўзи рад этиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 март куни ўзбекистонлик таниқли боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг икки ёшли қизи вафот этгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025