Матбуот эркинлиги индекси эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Бу қизиқ
−
30 Апрель 2582 2 дақиқа
Қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегарасиз мухбирлар” (RSF) халқаро ташкилоти дунёнинг 180 та мамлакатидаги сўз эркинлиги ҳолатини баҳоловчи 2026 йилги матбуот эркинлиги индексини тақдим этди. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон ушбу соҳада жиддий муаммолари бўлган давлатлар қаторида қолмоқда.
Ўзбекистон рейтингда 147-ўринни эгаллади. Мамлакат ўтган йилга нисбатан бир поғона юқорилаган бўлса-да, умумий кўрсаткичлар ёмонлашган. 2026 йилда республика 100 баллдан 34,95 балл тўплаган, 2025 йилда эса бу кўрсаткич 35,24 баллни ташкил этган.
RSF экспертлари Ўзбекистондаги матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазиятни “жуда жиддий” тоифасига киритишда давом этиб, медиа муҳитидаги чекловлар ва заифликлар сақланиб қолаётганини қайд этмоқда.
Дунё миқёсида ташкилот аҳволнинг ёмонлашаётганини кузатмоқда: мамлакатларнинг қарийб 75 фоизида матбуот эркинлиги муаммоли ёки ўта оғир деб баҳоланмоқда. Давлатларнинг ярмидан кўпи “мураккаб” ёки “жуда жиддий вазият” тоифаларида жойлашган.
RSF таъкидлашича, сўнгги йилларда журналистлар ишлаши учун қулай шароитларга эга мамлакатлар сони кескин камайган, ОАВга сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмлар орқали босим кучаймоқда.
Индексда анъанавий тарзда Шимолий Европа давлатлари – Норвегия, Дания ва Нидерландия етакчилик қилмоқда. Норвегия кетма-кет ўнинчи йил биринчи ўринни эгаллаб турибди. Рейтингнинг сўнгги қаторларида ОАВ учун энг қаттиқ чекловлар амал қилувчи давлатлар, жумладан, охирги ўриндаги Эритрея жойлашган.
Минтақавий кесимда RSF сезиларли фарқларни қайд этмоқда: Европада вазият шимолий мамлакатлардаги “яхши” ҳолатдан минтақанинг шарқий ва жанубий қисмларидаги кўпроқ муаммоли ҳолатгача ўзгариб туради. Шарқий Европа ва Яқин Шарқда журналистлар учун шароит энг мураккабларидан бири бўлиб қолмоқда.
Постсовет мамлакатлари орасида турли йўналишдаги динамика кузатилмоқда:
- Россия 172-ўринга тушиб кетди ва пасайишда давом этмоқда.
- Беларусь 165-ўринни эгаллаб турибди.
- Туркманистон 173-поғонада жойлашган.
- Шу билан бирга, Молдова ўз натижасини яхшилаб, 31-ўринга кўтарилди.
- Украина ҳарбий ҳолатга қарамай 55-ўринга кўтарилган.
- Арманистон ҳам ўз позицияларини яхшилаган, Грузия эса 21 поғона йўқотиб, 135-ўринга тушиб қолган.
RSF’нинг қайд этишича, глобал вазиятнинг ёмонлашуви журналистларга босимнинг ортиши, қонунчиликдан матбуот эркинлигини чеклаш мақсадида фойдаланиш ва ОАВ ходимлари хавфсизлигига таҳдидлар сонининг кўпайиши билан бирга кечмоқда.
Live
БарчасиЭнди “подезд”лар ҳар ҳафта тозаланади
30 Апрель