Масжид пулларини талон-тарож қилганлар ушланди

Жамият

image

Интернетда иккита ёш йигитнинг хайр-эҳсон қутиларини очиб, у ердаги пулларни оз миқдорда талон-торож қилиш ҳақида видео пайдо бўлди.

Жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги “Aбу Ҳурайра” масжидининг қоровули талон-торож ҳақида хабар беради. Масжид имом-хатиби ва қоровулнинг сўзларига кўра, қутиларда 300 минг сўмга яқин пул бўлган бўлиши мумкин. Текширув давомида талон-торожлик 5-6 февралга ўтар кечаси содир бўлганлиги аниқланган.

Маълумотларга кўра, талон-торожликни 22 ёшли Суҳробжон У. ва 27 ёшли Мирзоҳид Д. томонидан содир этган. Суҳбат давомида ёшларнинг айтишича, улар битта қутини очишган, пулларни олишган ва воқеа жойидан ғойиб бўлишади. Кейинчалик пулни ўзаро бўлиб олишади, ҳар бирига 215000 сўмдан тегади.

“Суҳробжон ва Мирзоҳиднинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси ("Оз миқдорда талон-торож қилиш​​​​​​​") бўйича деб топилди ва материаллар Учтепа тумани Маъмурий судига юборилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ўғирлик

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг