Маст аёл 3 яшар қизини 10-қаватдан улоқтириб юборди (видео)
Олам
−
11 август 6984 2 дақиқа
Россиянинг Москва вилояти Сергиев Посад шаҳрида уч ёшли қизини кўп қаватли уй балконидан улоқтириб юборишда гумонланаётган 27 ёшли аёл ўз айбини тан олди ва қилмишидан пушаймон эканини билдирди. Бу ҳақда “Московский Комсомолец” хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа кеча, 10 август куни Сергиев Посад шаҳрида содир бўлган. Аёл уйда уч яшар қизи ва саккиз ойлик фарзанди билан бўлган. У қизини ушлаб, балкон панжарасидан ошириб пастга улоқтириб юборган.
Уч яшар бола юқори қаватдан тушиб кетганига қарамай тирик қолган. Бироқ у оғир жароҳатлар олган ва реанимация бўлимига ётқизилган. Шифокорлар ҳозирда унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.
Қайд этилишича, воқеа вақтида аёл маст ҳолатда бўлган. Шунингдек, тергов жараёнида унда туғруқдан кейинги депрессия бўлган бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда. Айни вақтда бу ҳолат бўйича якуний хулоса берилмаган.
Аёл ҳибсга олиниб, унга нисбатан одам ўлдиришга суиқасд қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида ҳуқуқ-тартибот ходими аёлдан ўз айбини тан оладими ва қилмишидан пушаймонми, деб сўраган. У ҳар икки саволга ҳам ижобий жавоб берган. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Чжэцзян провинциясида 20 ёшли қиз севгилиси билан жанжаллашгандан сўнг 18-қаватдаги хонадон балконидан сакраб, омон қолгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август