Маскнинг “устидан ёзган” SpaceX ходимлари ишдан бўшатилди – ОАВ

Олам

image

Американинг SpaceX компанияси Илон Маскнинг хатти-ҳаракатларига қарши шикоят хати ёзган ходимларини ишдан бўшатди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 16 июнь куни SpaceX ходимлари компания асосчиси ва эгаси Илон Маск устидан раҳбариятга жамоавий шикоят хати тайёрлаган. Хатда, Маск компаниянинг “юзи” ҳисобланиши ва унинг ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир пости бутун компаниянинг позицияси сифатида қабул қилиниши мумкинлиги келтирилган. Ходимлар Маскнинг тез-тез твит ёзишини қоралаган.

“Компания текширув ўтказди ва хатга алоқадор бўлган бир қанча ходимларни ишдан бўшатди”, деб ёзади “The New York Times” SpaceX компанияси раҳбари Гвинн Шотвелл ҳамда компаниянинг уч ходими хатига таяниб.

Нашр қанча ходим ишдан бўшатилганини аниқлай олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX Илон Маск

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг