Маскатда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар якунланди (видео)
Олам
−
06 Февраль 6299 1 дақиқа
Бугун, 6 февраль куни Уммон пойтахти Маскатда Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ядро масаласи бўйича музокаралар якунланди. Бу ҳақда IRIB хабар берди.
Эрон делегациясига бошчилик қилган Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг айтишича, томонлар мулоқотни давом эттиришга келишиб олган, бироқ аввал ўз пойтахтларида маслаҳатлашувлар ўтказади.
“Бу музокаралар учун яхши бошланиш бўлди”, дейди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар таҳдидларсиз, хотиржам муҳитда давом этиши керак, Теҳрон бу ҳақда Маскатда АҚШ вакилларига маълум қилган. Тадбирда АҚШ томонидан махсус вакил Стив Уиткофф иштирок этган.
Қайд этиш жоиз, томонлар 2025 йил июнь ойидаги Эрон-Исроил можаросидан кейин илк бор учрашди. Ўша вақтга қадар Теҳрон ва Вашингтон беш раунд маслаҳатлашув ўтказган эди.
“The New York Times” маълумотига кўра, Вашингтон Теҳрондан лойиҳа қисқартирилиши бўйича қўшимча қадамлар, жумладан, уранни бойитишдан тўлиқ воз кечиш ва баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни чеклашни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маскатда Эрон ва АҚШ делегациялари ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар Уммон дипломатлари воситачилигида расман бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль