Маск яна дунё бойлари рўйхатидаги ўрнини бой берди

Олам

image

Илон Маск бир ҳафта ичида иккинчи марта дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидаги етакчиликни бой берди. Бу ҳақда “Forbes” журнали хабар берди.

“Forbes” талқинига кўра, Tesla ва Twitter компанияларининг асосчиси Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидаги яна биринчи ўринни бой берди. Унинг бойлиги 176,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Маск 188,6 миллиард долларлик бойликка эга Франциянинг “Louis Vuitton Moet Hennessy” компанияси раҳбари Бернар Арнога етакчиликни топширди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 декабрь куни америкалик миллиардер бир соат ичида икки марта Forbes рейтингида етакчиликни йўқотиб, уни Арнога бой берган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг