Машина бошқараётиб, телефонда гаплашган ҳоким ҳайдовчиси жаримага тортилди
3-саҳифа
−
20 Январь 2023
10683Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими ҳайдовчиси автомобилда бошқарувда бўлган вақтда телефондан фойдалангани акс этган сурат тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат Наманган вилояти ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган. Trailblazer автомобили ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-1-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши) билан баённома расмийлаштирилган.
Ҳозирда ҳайдовчи жаримани тўлагани маълум қилинди. Шунингдек, тармоқларда ушбу автомобиль архивлаштирилгани ҳақида ҳам хабар тарқалди.
“Ушбу Trailblazer русумли автомобиль 2020 йил 11 декабрь куни “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти номига расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда руйхатдан ўтказилганини ва ҳозирда амалдалигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси